2000 долларлик Bajaj Qute жаҳондаги энг арзон автомобиль

2000 долларлик Bajaj Qute жаҳондаги энг арзон автомобиль

Ҳиндистонда таниқли Тата Нанадан ҳам паст нархдаги автомобилни тақдим қилишди. Bajaj Qute ташқи кўринишдан машинани эслатади, чунки ёпиқ кузови, тўрт эшиги бор, бошқарув механизмлари рисоладаги автомобилникига ўхшаш. Аммо хавфсизлик ва экологик талаб меъёрларини айланиб ўтиш мақсадида квадроцикл сифатидасертификатлаштирилган. Ҳозир Ҳиндистонда квадроциклларни хусусий қўлларга сотиш тақиқланади, аммо “Бажаж” компанияси соҳиблари бу тақиқ яқин орада бекор қилинишига ишонмоқда.

bajaj 1

Qute модели асосида узунлиги бор-йўғи 2752 мм пўлат кузов бор, томи пластикдан ясалган, орқа қисмида бир цилиндрли, 216 см куб ҳажмли ва 13.5 л.с қувватли двигатель жойлашган. 400 кг тош босувчи ушбу автоквадроцикл тезлиги 70 км/соат гача етади.

bajaj 2

“Бажаж” заводи йилига 60 минг машина ишлаб чиқаришни мўлжалламоқда. Осиё ва Африканинг 16 мамлакати бу чўнтакбоп автомобилни харид қилиш ниятларини дарҳол билдиришди. Янги автомобилнинг нархини олдиндан атиги 2000 доллар дея эълон қилдилар! Бундан аввал энг арзон автомобиль ҳисобланган Тата Нано бугун 3000 доллар туради.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Мавзу:

#Bajaj Qute

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"