100 километр тезлик 2,8 сонияда: Porsche энг қудратли 911 ни тақдим этди

100 километр тезлик 2,8 сонияда: Porsche энг қудратли 911 ни тақдим этди

Porsche компанияси ўз тарихидаги энг қудратли 911 — янги авлод GT2 RS’ни тақдим этди. Бу ҳақда Daryo.uz хабар бермоқда.

Модель тақдимоти Гудвуддаги (Буюк Британия) тезлик фестивалида бўлиб ўтди. Суперкар 700 от кучи ва 3,8 литр ҳажмга эга битурбо ҳамда етти босқичли автоматлашган узатмалар қутиси билан жиҳозланади. Агрегат Turbo S версиясидаги 580 от кучига эга мотор асосида қурилган.

Автомобиль соатига 100 километр тезликка 2,8 сонияда чиқади (Turbo S’ дан 0,1 сонияга тезроқ). Максимал тезлик соатига 340 километрга тенг. 1470 килограммли суперкарнинг айрим қисмлари карбон, томи эса магнийдан тайёрланган.

Машина камида 285 220 евро туради. Унинг минг нусхада чиқарилиши тахмин қилинганди, бироқ бу маълумот тасдиқланмади.

Компания GT2 RS Ньюрбургрингни етти дақиқадан камроқ вақт ичида айланиб чиқиши мумкинлигига умид қилмоқда. Суперкарнинг ўтмишдоши бунинг учун етти дақиқа ва 18 сония сарфларди.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.