АҚШда қимматбаҳо Nissan GT-R 2017 автомобилининг савдоси бошланди

АҚШда қимматбаҳо Nissan GT-R 2017 автомобилининг савдоси бошланди

Япониялик автомобилсозлар GT-R Nismo 2017 русумини уммон ортида сотувга чиқаришди. Суперзамонавий қимматбаҳо автомобилнинг баҳоси 176585 долларни ташкил қилади.

Янги “Ниссан”нинг хусусиятларидан V-Motion радиатор панжараси, такомиллаштирилган диффузор панжараси ва қаноти, янгиланган оптикаси ва бамперини санаш мумкин.

Салонини жиҳозлашда юқори сифатли материаллар ишлатилган. 8 дюймли мониторга эга мултимедиа тизими бор. Recaro енгиллаштирилган ўриндиқлари ва спортча такомиллаштирилган рул чамбараги ўрнатилган. Двигатели 3,8 литрли бўлиб, 600 отнинг кучи бор.

Nissan GT-R Nismo 2017 нархи 189150 доллар турадиган Porsche 911 Turbo S билан АҚШ бозорида рақобатлашади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"