Беларусда Atlas кроссовери ишлаб чиқарилади (аммо у Volkswagen эмас)

Беларусда Atlas кроссовери ишлаб чиқарилади (аммо у Volkswagen эмас)

АҚШда Volkswagenнинг Atlas номли катта кроссовери сотилади, аммо бошқа мамлакатларда унинг оти Teramont. Россия, Беларус ва Қозоғистонда сотилаётган “Атлас” номли кроссовернинг асл номи Geely Boyue. Бу Хитой автобозорининг энг бозори чаққон маҳсулотларидан биридир. Унинг дизайнини Volvoда ишлаган британиялик мутахассис Питер Хорбери тайёрлаган.

Беларуснинг Жодино шаҳрида шу йилнинг охиригача “Белджи” заводи очилади ва у Geely автомобилларини ишлаб чиқаради. Унинг маҳсулотлари Россия бозорига қаратилган. Заводнинг биринчи чиқарадиган машинаси сарлавҳада эслаганимиз Geely Atlasдир.

Лойиҳага тахминан 330 млн доллар тикилган. Дастлабки босқичда заводнинг ишлаб чиқариш қуввати 60 минг автомобилдир. Заводнинг умумий майдони 1,18 кв км бўлиб, унинг ичида пайвандлаш, йиғиш ва бўяш цехлари жойлашади.

Geely Atlasнинг қуввати 148 от кучига тенг бўлиши кутиляпти. Унинг нархи 1,39-1,74 млн рубль бўлиши мумкин.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"