Билиб олинг! «ГАИ» сизни тўхтатганда...

Билиб олинг! «ГАИ» сизни тўхтатганда...

Агар сизни «ГАИ» тўхтатса, уни айнан шу ҳудудга бириктирилгани ҳақидаги дислокацияни сўранг. У кўп ҳолларда ҳудудидаги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг саф бўлими бошлиғида сақланади ва уни 15 кун ичида ёзма равишда олишингиз мумкин. Махсус тадбир вақтида тўхтатилсангиз, унда унинг бошлиғига ростан ҳам махсус тадбир ўтказилмоқдами билиш мақсадида қўнғироқ қилинг. Рақамини қонун бўйича сизни тўхтатган «ГАИ» бериши керак.

❗️Қуйидаги ҳолларда «ГАИ» сизни машинангиздан чиқишингизни талаб қилиши мумкин (машинадан чиқишга ҳалақит қилувчи жисмоний нуқсони борлар мустасно):

👉  Техник носозликни ёки юк ташиш қоидаси бузилганлигини бартараф этишда;
👉  Маст бўлсангиз;
👉  Рақамлар (двигател ва агрегат) билан боғлиқ муаммоларда;
👉  Юк ҳужжатларини текшириш учун;
👉  Жиноят содир этишда гумонланса;
👉  ҳайдовчининг руҳий ҳолатига, ёшига, сезгирлик ва эътиборни сусайтирадиган дори воситалари таъсирида, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган даражадаги чарчоқлик ва бетоблик ҳолатида, транспорт воситасини бошқара олишига шубҳа бўлганда. 

❗️«ГАИ» мажбур:

🔸  вазифасини хизмат камераларидан фойдаланиб ошкора олиб бориш;

🔸 тўхтатганидан кейин унинг олдига бориш, ўзини таништириш, лавозими, унвони, фамилияси ҳақида маълумот бериш, унинг талабига кўра кўкрак нишон белгисини маълум қилиш ва хизмат гувоҳномасини очиқ ҳолда (бунда ЙПХ ходими томонидан хизмат гувоҳномасини йўл қатнашчиси ихтиёрига бериш тақиқланади) кўрсатиш;

🔸  мобил видео камерадан фойдаланаётганини ҳайдовчига маълум қилиш, кейинчалик ундан фойдаланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш;

🔸  муомала маданиятига амал қилади ва «СИЗ» деб гапиради;

🔸 тўхтатиш сабабини аниқ тушунтириш;

🔸 тезликни оширган шахсга мосламани ва қиёслаш сертификатини кўрсатиш ва бошқа ҳуқуқлар.

Эътибор беринг! «Акахон сал енгиллаштириб беринг» ёки «бўпти ака-укачиликка ременга ёзиб бераман» дейиш таъқиқланади. «ГАИ» ходими арча ёки шунга ўхшаш нарсаларнинг орқасида яшириниб хизмат қилиши қонунан мумкин эмас. «ГАИ» ходими ўзига бириктирилган ҳудуд дислокациясидан ташқарида қоидабузарликлар бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар расмийлаштириш тақиқланади. 

Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарорига ИЛОВА “Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида”ги НИЗОМ.