Биринчи Chevrolet Niva’ни дилерларга жўнатиш бошланди

Биринчи Chevrolet Niva’ни дилерларга жўнатиш бошланди

АвтоВАЗ Евро-5 стандартига мос келадиган 1,7 литрли бензин двигателли Chevrolet Nivaларни дилерларга жўнатишни бошлади. Бу моторни ўрнатиб, ёнилғи сарфини 24 фоизга тежашга эришилди. Агрегат 80 от кучига тенг қувватда ишлайди. Двигатель чиқарадиган заҳарли газлар миқдорини BOSCH компанияси мутахассислари текширувдан ўтказди.

Эслатиб ўтамиз, яқинда компания биринчи чиқарган автомобилининг 13 йиллиги нишонаси тариқасида Chevrolet Nivaнинг махсус версиясини ишлаб чиқаришини билдирган эди. Янги авто Winter Edition деб номланди ва 600 донадан ортиқ чиқарилмайди. У Chevrolet Nivaнинг аввалги версиясидан олд ойнанинг иситилиши, ўриндиқ бел суянчиғининг ростланиши, аудиотизим, кучли аккумулятор ва орқа ўриндиқлар иситилиши билан фарқланади.

Сhevrolet Niva автомобили Тольяттида GM-АвтоВАЗ ҳамкорлигида ишлаб чиқарилмоқда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Мавзу:

#АвтоВАЗ

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"