BMW 36 мингта бузуқ автомобилини қайтариб олмоқда
Немис компанияси инглизлардан биринчи марта маҳсулотини қайтариб олаётгани йўқ. Ўтган йили Британиядан 36 мингга яқин авторусумини қайтарган, улар орасида BMW 1 Series, 3 Series, Z4лар бор эди.
Албатта, немис машиналари носоз бўлгани учун ортга қайтарилмоқда. Уларнинг электр тизимида муаммо бўлиб, оқибатда машина ёниб кетиши ҳеч гап эмас.
Муаммони Британия ҳукумати текширди ва электр тизимида носозлик чиққан 19та ҳол аниқланди.