BMW АҚШда қарийб 1,4 миллионта машинани чақириб олади

BMW АҚШда қарийб 1,4 миллионта машинани чақириб олади

Германиянинг BMW автомобиль концерни АҚШда қарийб 1,4 миллионта машинани харидорлардан чақириб олади. Бу двигателнинг ёниб кетиши билан боғлиқ носозликларни бартараф қилиш мақсадида амалга оширилади, деб ёзади Daryo.uz.

Хабар берилишича, 2007—2011 йилларда чиқарилган 740 мингта машина, шу жумладан, Z4, Х3, Х5 картер мажбурй вентилациясининг клапани юқори ҳароратда ёниб кетмаслиги учун уни алмаштириш мақсадида чақириб олинади.

Бундан ташқари, 2006—2011 йилларда чиқарилган 673 мингта машина қизиб кетиш хавфи мавжуд бўлган ҳаво алмаштириш тизимидаги электр симларини таъмирлаш мақсадида чақириб олинади. Бу носозлик тўрт нафар ҳайдовчининг жабрланишига сабаб бўлган.

Автомобильларни таъмир учун чақириш ишлари 2017 йилнинг 18 декабрида бошланади.

Мавзу:

#BMW

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.