Британияликлар наздида энг хавфсиз автомобиль қайси?

Британияликлар наздида энг хавфсиз автомобиль қайси?

Буюк Британияликлар хавфсиз автомобиллар рўйхатини таҳлил қилиб, энг хавфсизи Volvo XC90 йўлтанламаси деган қарорга келди. Thatcham Research тадқиқот марказининг маълумотларига кўра, 2002 йилдан бери Volvo XC90га ўтирганларнинг бирортаси ҳалок бўлгани йўқ.

2012 йилдан бери Бирлашган Қироллик ҳудудида 50 мингта Volvo XC90 сотилган. Швед йўлтанламасининг асосий хусусияти шошилинч тормозлаш тизими ва эҳтимолий тўқнашувдан огоҳлантиришидир. XC90 биринчилардан бўлиб бу функцияларга эга бўлган.

Бундай тизимлар тўқнашув эҳтимолини 38 фоизга камайтиради ва яқин ўн йилликда 1100 кишининг ҳаётини асраб қолиши мумкин.

Ўтган йилда Euro NCAP ташкилоти ўтказган тўқнашув тести хулосасига кўра, Volvo XC90 энг юқори балл тўплаган эди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"