Chevrolet Camaro янгиланиб, ўзгача дизайн ва жиҳозларга эга бўлди (фото)

Chevrolet Camaro янгиланиб, ўзгача дизайн ва жиҳозларга эга бўлди (фото)

Chevrolet компанияси янгиланган Camaro купеси ва кабриолетини расман тақдим этди, деб ёзади Daryo.uz. Моделлар янги қиёфага, шунингдек, бир қатор янги ускуналарга эга бўлди.

Рестайлингдан сўнг купе ва кабриолет кузовининг олд қисми деярли бутунлай ўзгарди. Радиатор панжараси ва бампер бошқача қиёфага кирди, оптика ўзгарди, шунингдек, капот ҳам алмашди. Орқа томонда бошқа бампер ва чироқлар пайдо бўлди. Бундан ташқари, RS ва SS модификациялари учун диаметри 20 дюймли янги ғилдираклар ҳам жорий этилди.

461 от кучига тенг 6,2 литрли V8 моторини кўзда тутувчи SS модификациясидаги купе ва кабриолет аввалги саккиз поғона ўрнига ўн поғонали автоматик узатиш қутисига эга бўлди.

Янгиланишдан кейин Camaro модификациялари линейкаси Turbo 1LE версияси билан тўлдирилди. У 278 от кучига тенг икки литрли турбомотор билан жиҳозланган. Бундай комплектация қўшимча равишда Brembo тормозлари, замш қопланган руль чамбараги, шунингдек, бошқарувчи электрониканинг трекли иш режими билан таъминланган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.