Chevrolet ҳарбийлар учун водородли пикап яратмоқчи

Chevrolet ҳарбийлар учун водородли пикап яратмоқчи

Chevrolet компанияси ҳарбийлар учун Colorado пикапининг махсус версиясини ишлаб чиқариш устида бош қотирмоқда. Ҳарбий авто яратилиш ишларида Tank Automotive Research, Development & Engineering Center (TARDEC) тадқиқот маркази иштирок этади. Бу марказ АҚШ армиясида хизмат қиладиган транспортларни лойиҳалаш ишлари билан шуғулланади.

Ҳозирча, автомобиль двигатели водород ёнилғисига ишлаши маълум. Водородли автомобиль шовқинсиз юради. Бундан ташқари янги пикапнинг дизайни ўзгаради. Дастлабки олинган тасвирларга кўра, бампери янгиланади, радиатор панжараси ва диодли чироқлари ўзгаради.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"