Chevrolet Spark — ихчам ва чиройли шаҳар машинаси

Chevrolet Spark — ихчам ва чиройли шаҳар машинаси

Chevrolet Spark икки қаватли радиатор панжараси, кўзга яққол ташланадиган ташқи кўриниши билан одамнинг эътиборини тортади. Бундан ташқари, ўзининг ихчам ўлчамлари ва бошқарилувчанлиги туфайли Spark шаҳар кўчаларидаги серқатнов транспорт оқимига бемалол қўшилиб кетишга қодир.

Spark салонига 170 л. ҳажмдаги юкни бемалол жойлаштириш мумкин. Ўриндиқлар 60: 40 ўлчамга мутаносиб равишда йиғилганда салондаги бўшлиқ 568 л. ҳажмгача кенгаяди. Spark ташқи кўринишидан жуда ихчам бўлишига қарамасдан, унинг кенг салонига беш киши жойлашиши мумкин.

Шаҳарда осон бошқарилувчан бу автомобиль шосседа ҳам ҳайдовчининг ҳаракатига сезгирлик билан жавоб қайтаради.

Автомобилнинг ускуналар панели мотоциклларникига ўхшаш. Шунинг учун у жуда оддий ҳамда фойдаланиш учун қулай. Янги Spark автомобилининг аналог кўринишидаги спидометри габарит чироқлар ёқилганда кўк рангдаги ёруғлик фонида акс этувчи рақамли тахометр билан тўлдирилган. Марказий панелдаги МP3 ва AUX-in функсиялари ҳамда USB — ўқиш қурилмасини ўзида мужассамлаштирган аудиотизим ҳар қандай кўчма аудиоқурилмаларни улаш имконини беради. Бундан ташқари, марказий панелда қўл телефони, пулт ва шунга ўхшаш майда буюм, жиҳозларни қўйиш учун алоҳида бўлмача мавжуд. Узатмалар қутиси дастагининг олд тарафида эса иккита стаканни қўйиш учун махсус жой ажратилган.

Ташқи кўриниши

Spark кузовининг синиқ чизиқлари, икки бўлакли радиатор панжараси ҳамда орқа эшикларнинг яширин тутқичлари билан йўлда алоҳида ажралиб туради. Chevrolet Sparkнинг кўзга ярқ этиб ташланадиган дизайнерлик ишланмалари унинг ютуқларидан бири. Кўриш чекланган шароитларда хавфсизликни таъминлашга қодир орқа чироқлар, бироз баланд қилиб ишлангани боис аэродинамик хусусиятни ошириб, ёнилғи сарфини камайтиришга хизмат қилувчи ғилдирак аркалари каби дизайн ишланмалари алоҳида эътирофга лойиқ.

2013 Chevrolet Spark LS 2013 Chevrolet Spark LS 2013 Chevrolet Spark LS 2013 Chevrolet Spark LS

Ички дизайн

Spark салони бундай кичик габаритли автомобиллар учун анча кенг экани диққатга сазовор. Тежамкор Spark камлитражига беш киши қулай жойлашиши мумкин.

Chevrolet Spark’да кундалик буюмлар жумладан: қўл телефонлари, МP3-плейерлари, сумка ва бошқа жиҳозларни қўйиш учун жой етарли.

Яратилган имкониятларнинг айримлари:

— Марказий консолда майда нарсалар учун ажратилган алоҳида бўлмача;

— Иккита стаканни қўйиш учун жой;

— Салон рангига мос рангда олд ўриндиқлар ёнидаги кенг сиғимга эга қути.

Юкхона қисмида ҳам 4 катта бўшлиқ мавжуд. Орқа ўриндиқлар иш ҳолатида турган пайтда ушбу бўшлиқнинг ҳажми 170 литрни ташкил этади. Агар орқа ўриндиқларни йиғиб қўядиган бўлсангиз, ушбу кўрсаткич 568 л. ни ташкил этади.

ichki8 ichki7 ichki62013 Chevrolet Spark LS 2013 Chevrolet Spark LS 2013 Chevrolet Spark LS

Техник таснифи

РУСУМ SPARK
L LS LT
Кузов Тоифа 5-ти дв. Hatchback
Тузилиши/материал несущая/сталь
Ўриндиқлар сони 5
Ўлчамлари (мм)  Узунлиги 3640
Кенглиги 1597
Баландлиги 1522
Ғилдираклар базаси 2375
Ғилдирак (олд/орқа) 132
Клиренс 1410/1417
ДВИГАТЕЛ Тоифа DOHC 4V MPFI
Иш ҳажми (см. куб) 1250
Цилиндрлар сони 4 в ряд
Цилиндр ва поршенларнинг диаметри (мм) 68.5 x 67.5 69.7 x 79
Сиқиш даражаси 9.8
Қуввати (о. к/об. дақ) 68 (6400) 81 (6400)
Энг юқори бураш лаҳзаси (Нм/об.  дақ) 89/4800 108/4800
ТРАНСМИССИЯ Узатмалар қутиси MT MT MT
Улашма 4.190 4.190 3.905
Асосий узатмалар сони Қур. яккадискли
Ҳажмлар ва оғирликлар Ёнилғи баки ҳажми (Л) 35
Юкхона ҳажми (Л) 170
Аккумулятор 12В (Аch) 50
Автомобил вазни (кг) 1355-1365
Автомобилнинг тўлиқ вазни (кг) 895-915
ДИНАМИК ТАСНИФИ Энг юқори тезлиги (км/с) 147 147 152
0 дан ~ 100 км/c. гача тезлашиш (сон.) 19 24 18
РУЛ БОШҚАРУВИ Тоифа Честерня ва рейка
Энг кичик радиусда қайрилиш (м) 4.5
Тормоз Тоифа Х-тоифа
олд/орқа дискли/барабанли  ABS билан
ОСМА Олд Мак Ферсон
Орқа Мустақил, узайт. Дастакли
Ғилдираклар ва шиналар   13×4.5J
пўлат
155/80R13
14×4.5J
пўлат
155/70R14
14×4.5J
қуйма
155/70R14
ЁНИЛҒИ САРФИ (Л/100 км) 90 км/с 5.4/5.5 5.4/5.5 5.4
— 120 км/с 8.0/8.6 8.0/8.6 8.0
— шаҳар ичида 7.5/8.0 7.5/8.0 7.5

Хулоса

Chevrolet Spark

7.8балл

Ихчам ўлчамлари ва бошқарилувчанлиги туфайли шаҳар кўчаларидаги серқатнов транспорт оқимига бемалол қўшилиб кета оладиган автомобиль.

Дизайни:

Ёнилғи тежамкорлиги:

Нархи:

Хавфсизлиги

Қаердан сотиб олиш мумкин?

Cалонларда 28 млн. Сотиб олиш

 Афзаллиги

  • Ихчам
  • Арзон
  • Ҳайдаш қулай
  • Чиройли

 Камчилиги

  • Ўриндиқлар тор
  • Ёқилғи тежамкорлиги юқори эмас
  • Двигатель кучсиз
Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Мавзу:

#Spark