Citroen “Женеванинг энг ажабтовур автомобили”ни сота бошлади

Citroen “Женеванинг энг ажабтовур автомобили”ни сота бошлади

Citroen E-Mehari кабриолети кўринишидан ялпи ишлаб чиқариладиган машинага эмас, нишона нусхага ўхшайди. Қиёфаси гўё эътиборни жалб қилиб кулгини қистатиш учун ишлангандек.

Аммо французлар E-Mehariни ишлаб чиқаришни бошлади. Томсиз, кузови зарбга бардошли пластикдан ишланган машинанинг нархи 25 минг евро туради. Ҳар ойда электр батареяси ижараси учун 79 евродан тўлашга тўғри келади, бу Европа учун одатдаги ҳол.

Электрли кабриолетга 68 от кучига эга мотор ўрнатилган. Citroen мутахассислари тўла қуввати билан 200 км йўл босишини таъкидламоқда. Энг юқори тезлиги 110 км/соат.

Пляж кроссоверчасини 48 сонияли видеолавҳада томоша қилинг.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"