Двигатель, шасси, кузов, рамани ўзгартириш қайта жиҳозлаш ҳисобланадими?

Двигатель, шасси, кузов, рамани ўзгартириш қайта жиҳозлаш ҳисобланадими?

Рақамланган агрегатни (двигатель, шасси, кузов, рама) айни шу марка ва моделдаги автомототранспорт воситасиники билан алмаштириш ёки тайёрловчи ташкилотларнинг фойдаланишга оид ҳужжатларида назарда тутилган автомототранспорт воситасининг бошқа қисмини (қисмларини) алмаштириш автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлаш ҳисобланмайди.

Сиз бу ҳолатда рақамланган агрегат (двигатель, шасси, кузов, рама) айни шу марка ва моделдаги автомототранспорт воситасиники билан алмаштирилганингиздан кейин мазкур автомототранспорт воситасини Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида белгиланган тартибда қайта рўйхатдан ўтказишингиз лозим.

 

Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 758-сонли қарори билан тасдиқланган Низом

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!