Энг ишончли автомобиль маркалари аниқланди

Энг ишончли автомобиль маркалари аниқланди

J.D. Power and Associates таҳлилий агентлиги 35 186 нафар киши ўртасида сўровнома ўтказиб, энг ишончли автомобиль маркаларини аниқлади. Жавоб беришда ҳар бир респондент транспорт воситасидан фойдаланганда дуч келган муаммолар ҳисобга олинди, пировардида шикоятларга энг кўп нишон бўлган марка ҳам аниқланди.

Энг ишончли автомобиль маркаси деган нуфузга Lexus ва Porcshe сазовор бўлди. Уларнинг ишончлилик индекси 110ни ташкил этди. Бу кўрсаткич Toyotaда — 123, Buickда — 126, у Mercedes-Benzда – 131га тенг бўлиб чиқди. Ишончли ўнликда Hyundai (133), BMW (139), Chevrolet (142), Honda (143) ва Jaguar (144) маркалари ҳам бор. Энг ишончсиз маркалар эса Mitsubishi (182), Ford (183), Infiniti (203), Jeep (209) ва Fiat (298) эканлиги маълум бўлди.

J.D. Power агентлиги рейтингида “Лексус” қаторасига олтинчи йили етакчилик қилмоқда. Энг яхши динамикани Hyundai намойиш этган, у бир йилда 25 пунктга илгарилаб кетган. Ford 21 баллга ўсган, Land Rover эса 20га.

Маълум бўлишича, харидорлар асосан автомобилнинг мултимедиа тизимидан шикоят қилишади. Тизимни созлаш, Bluetooth уланиш ва овозли буйруқни англаш масаласида камчиликлар бор. Энг кўп ўнта носозлик қаторида батарея нуқсони биринчи марта эсга олинди.

Аммо ўртача ишончлилик коэффициенти бозор бўйича иккинчи йилдирки ўсиб бораётганини қайд этиш керак. Индекснинг тўртинчи пункти ҳам автоҳаваскорларга хуш келади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"