EuroNCAP тарихида биринчи марта автомобиль балл ололмади (видео)

EuroNCAP тарихида биринчи марта автомобиль балл ололмади (видео)

EuroNCAP компанияси навбатдаги тўқнашув тестлари натижасини чоп этди. Синов тарихида биринчи марта Fiat Punto автомобили мутлақо баллсиз қолиб кетди. Бу нохуш ҳолми? Йўқ, бу технологиялар ва хавфсизлик талаблари мисли кўрилмаган даражада юксалганининг белгисидир.

Fiat Punto мағлубиятининг сабаби оддий: мазкур русум 2005 йилда дунёга келган, автомобиль хавфсизлиги технологиялари эса шундан бери ўта ривожланиб кетди.

Тўқнашув тести учун 65 от кучига эга Punto танланди. Синовдан сўнг катта ёшли йўловчиларнинг ҳимояланганлик даражасини EuroNCAP экспертлари 51 фоизга баҳолади. Болалар ҳимояси 43 фоиз, пиёдаларники эса 52 фоизга тенг бўлиб чиқди. Бу жуда қониқарсиз кўрсаткичдир.

Бошқа автомобиллар бирмунча яхши натижалар кўрсатди, уларга бехавотир ўтириш мумкин. MG ZS, Dacia Duster, Ford C-Max, Alfa Romeo Giulietta, Citroen DS3 ва Kia Stonic авторусумлари учтадан юлдузчага сазовор бўлди.

Hyundai Kona, BMW 6 Series Gran Turismo, Kia Stinger, Jaguar F-Pace ва Toyota Yaris автомобиллари эса бешта имкониятдан бешта юлдузчани қўлга киритди. Уларнинг салонидаги йўловчилар онасининг қорнида ўтиргандек хавфдан холидир. 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"