Ferrari офисга кирди

Ferrari офисга кирди

Ferrari компаниясининг дизайн-маркази ўз тарихида биринчи бўлиб идора ўриндиғини тайёрлади. Ўриндиқ икки хил вариантда ишлаб чиқарилади: President ва Executive. Мос ҳолда нархлари 10000 ва 7500 евро. Уларни Италиянинг Poltrona Frau мебелсозлик фирмаси ишлаб чиқаради.

Креслонинг корпуси карбон ёки алютексдан (алюминли арматура қўшилган шиша тола) ишланади. Материали ва қопламаси рангини буюртмачи белгилайди. Албатта, суперкар салонининг қопламаларига ўхшатиб тайёрлаш ҳам мумкин.

Ноябрь ва декабр ойларидан бошлаб Poltrona Frau магазинларига ўриндиқларни буюртма берса бўлади.

Ўтган йили Porsche идора ўриндиғини ишлаб чиқарган. У электр ёрдамида ростланади ва баҳоси 6570 доллар.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Мавзу:

#ўриндиқ

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"