Ford Freestyle: Ҳиндистон учун митти кроссовер

Ford Freestyle: Ҳиндистон учун митти кроссовер

Ҳиндистонда Ford Freestyle ихчам кроссоверининг расмий тақдимоти бўлиб ўтди. Бу автомобиль Ford Figo ёки Ford Ka деб аталувчи ихчам хэтчбекнинг кросс версиясидир.

Эслатиб ўтамиз: 2000-йилларнинг ўрталарида Шимолий Америка автобозорида шу номли йўлтанламас сотувга чиққанди. Аммо унинг хабаримиздаги кроссовер билан алоқаси йўқ.

“Фристайл”нинг салонида 6,5 дюймли мониторга эга Sync 3 ахборот-кўнгилочар тизими бор.

1,2 литрли бензинли мотори 96 от кучини етказиб беради. 100 от кучига эга дизелли версияси ҳам мавжуддир.

Ford Freestyle шу йилнинг баҳоридан бошлиб ҳинд автосалонларида сотила бошлайди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"