Ford концерни янги Energi номини қайддан ўтказди

Ford концерни янги Energi номини қайддан ўтказди

Ford АҚШнинг патентлаш бошқармасига Energi номини қайддан ўтказиш тўғрисида талабнома берди. Energi номи 2020 йилда бозорга чиқадиган Kuga, Transit ва Explorer электромобиллари учун қайддан ўтказиляпти.

“Форд” шу йилнинг бошида машиналарини электрлаштириш режаси билан ўртоқлашган. Кўплаб машҳур русумларнинг электрли ва гибрид вариантлари дунё юзини кўради. Хусусан, Mustang, Transit ва F-150 автомобилларининг гибрид варианти устида ишланмоқда.

Energi олд қўшимчаси “Форд”нинг Мичигандаги корхонасида ишлаб чиқарилган экологик автомобиллар номига қўшилади. Ишлаб чиқаришни такомиллаштириш ва электрли двигателларни кучайтириш учун 4,5 млрд доллар сармоя киритилади

Эслатиб ўтамиз: “Форд” электр двигателларининг қуввати тўғрисида бирор маълумот йўқ. Аммо концерн вакиллари биринчи электрли йўлтанламас ҳозирги авлод автомобилларига ўхшамаслигини билдирди.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"