Фотожамланма: Rolls-Royce сўнгги «Фантом» лимузинини чиқарди

Фотожамланма: Rolls-Royce сўнгги «Фантом» лимузинини чиқарди

Rolls-Royce компанияси еттинчи авлоддаги Phantom лимузинини ишлаб чиқаришни тўхтатди. Хусусий коллекциячи буюртмасига кўра тайёрланган модель сўнгги нусхаси Британиянинг Гудвудидаги автомобиль ишлаб чиқарувчи заводида йиғилди, деб ёзади Kun.uz.

Еттинчи авлоддаги сўнгги машина денгиз мавзусига бағишланди. Бундан салондаги кема тасвирланган ёғочли мозаик дарак беради. У маркетри техникаси ёрдамида тайёрланган. Шунингдек, 24 вақт зонасидаги аниқ вақтни билиш имконини берувчи соатлар ҳам бор.

Сўнгги «Фантом» салони қўй жунидан ишланган кичик гиламчалар билан ҳам безалган.

Rolls-Royce Phantom еттинчи авлод лимузини 2003 йилда тақдим этилган. Модель ноёб платформа асосида яратилган бўлиб, кузов элементларининг аксарияти алюминийдан тайёрланган.

Лимузин қайси версиядалигига қарамай 6,75 литрли V12 бензин моторига эга. У 460 от кучига эга. 2012 йилда Rolls-Royce Phantom еттинчи авлоди қайта янгиланди.

Маълумот учун, янги авлоддаги «Фантом» 2018 йилда тақдим этилади. Моделга янги алюминий платформаси асос қилиб олинади. Rolls-Royce’нинг маълум қилишича, саккизинчи Phantom «дунёдаги энг яхши автомобиль бўлади».

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.