Фотожосуслар Нюрбургрингда синовдан ўтаётган Jaguar F-Type SVR`ни “қўлга олишди”

Фотожосуслар Нюрбургрингда синовдан ўтаётган Jaguar F-Type SVR`ни “қўлга олишди”

Jaguar компанияси купе кузовли F-Type намунасини синовдан ўтказди. Фотожосуслар Нюрбургрингда синовдан ўтказилаётган автомобиль суратларини тасвирга олишга муваффақ бўлишди. Янги маҳсулот SVR уланмасига эга бўлиб, унинг номи 2016 йилнинг март ойида  Женевада бўлиб ўтадиган автосалон чоғида эълон қилинади. Мотор-шоуда моделнинг устки қисми очиқ бўлган модификацияси ҳам намойиш этилади.спорткар3

Фотосуратдан кўриниб турибдики, янги модел каттароқ ҳажмдаги ҳаво жамлагич (двигателнинг озиқланиши ва совутилиши учун хизмат қиладиган қисм), пастлаштирилган клиренс (автомобилнинг энг пастки қисми ва йўл ўртасидаги масофа) ва ўзгача олд бампер билан таъминланган. Шунингдек, спорткар янгиланган тўхтатиш тизими, орқа диффузор (гидроаэродинамикада тўхтатиш тизимида суюқлик ёки газ ўтадиган қувурлар участкаси), антиқанот (автомобиль ва йўл қопламаси сирти билан тортишиш кучини оширишга мўлжалланган тузилма) ва ён томонлардаги углерод толали орқани кўрсатиб турувчи ойналарга эга.спорткар2

Автомобиль модернизация қилинган 5,0 литрли наддувли (поршенли цилиндрга юқори босим остида кўпроқ миқдорда ёнилғи тушиши) V8 двигатели билан таъминланган. Двигатель саккиз босқичли Quickshift узатмалар қутиси билан биргаликда ишлайди. Мотор қуввати эса 600дан зиёдроқ от кучига эга. Дастлабки 100 км/с тезликка чиқиши учун моделга 3,7-3,8 сония кифоя қилади. Унинг энг юқори тезлиги эса соатига 300 километрни ташкил этади.

Машиналар 2016 йилнинг ёзида харид учун тақдим этилиши кутилмоқда. Режага кўра, модел чекланган ададда ишлаб чиқарилади.спорткар4

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!