Французлар “япон”дан воз кечмоқда

Французлар “япон”дан воз кечмоқда

Французларнинг PSA концерни Aisin узатмалар қутисидан воз кечишга қарор қилди ва Punch Powertrainни танлади.

Етмишинчи йилларда Punch фирмаси Голландиянинг DAF автокорхонасининг бўлинмаси бўлиб, вариатор ишлаб чиқарган. Шундан сўнг уни Хитой сотиб олган, аммо қароргоҳи Белгияда қолганди.

Авторусумларни ёппасига гибридлаштириш ва электрлаштириш урф бўлганда PSA вақт синовидан ўтган японча Aisin автоматларнинг баҳридан ўтиб Punch Powertrain узатмалар қутисини танлади. Бунинг сабаби Punchнинг роботлаштирилган қутилари содда ва деталлари камлигидадир. Энг муҳими улар арзон.

2025 йилга бориб PSA концернининг русумлар қатори электромобиль ва плагин-гибридлардан иборат бўлади.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"