ГАЗ “энг мураккаб” Газелни ишлаб чиқара бошлади

ГАЗ “энг мураккаб” Газелни ишлаб чиқара бошлади

Горький автозаводи кузови тўла металлдан ясалган «Газели-Next»ни чиқармоқда. Nextнинг янги версияси юк ва юк-йўловчи ташишга мослашган. Биринчи модификациянинг ҳажми 13,5 метр куб бўлиб, металлдан ясалган аввалги авлод машинасидан 30 фоизга сиғими каттароқ. Юк-йўловчи ташувчи модель 7 йўловчи ва 9,5 метр куб юкни таший олади. Автозавод мутахассислари башоратига кўра, энди Россиядаги металлдан ясалган фургонлар бозорида «ГАЗ»нинг улуши 50 фоиздан кам бўлмайди. Чунки “ГАЗ гуруҳи” сўнгги 15 йилда амалга оширган лойиҳаларнинг техник томондан энг мураккаби ҳисобланади. Машинани яратиш ва ишлаб чиқариш қувватига эришиш учун 9 млрд рубль маблағ сарфланди.

Эслатиб ўтамиз, “металл-машина”га Cummins турбодизели ўрнатилади, у 150 о.к. ва 330 Нм айлантириш моментига эга (олдинги версияси 120 о.к. ва 270 Нм). Кучайтирилган трансмиссия ва олд панелда узатмалар қутисини бошқарувчи жойстик бор.

Авто Mail.Ru маълумотига кўра, дилерлар фургон нархини 1 млн 40 минг, “комби” версиясини эса 1 млн 115 минг рубль деб ҳисобламоқда. Бундан келиб чиқадики, «Газель-Next» азалий рақиби Mercedes-Benz Sprinter Classicдан камида 390 мингга арзондир.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Мавзу:

#газель

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"