Geely Visionнинг янгиланган версияси тасвирини Geely нашр этди

Geely Visionнинг янгиланган версияси тасвирини Geely нашр этди

Хитойнинг Geely компанияси вакиллари интернет тармоғига янгиланган русум суратини жойлади. Седан шу йилдан савдога чиқарилиши кутилмоқда.

Охирги марта 2014 йил ноябрида компания Гуанчжоудаги автосалонда Geely Vision автомобилига янги қиёфа бериб (рестайлинг) кўрсатганди. Автомобиль катта ўзгаришга учрамаган. Радиатор панжарасига корпоратив услубда ишлов берилганлиги сезилади.

Geely Visionга 1,5 литрли атмосферали двигатель ва 1,3 литрли турболашган мотор (109 ва 133 от кучига эга) ўрнатилган. Иккала турдаги двигателлар ҳам буғда беш поғонали механик қути билан ишлайди. Экспертлар Vision русумининг бозори дарҳол қизиб кетишини, ўз сегментидаги автомобилларга муносиб рақобатчи бўла олишини башорат қилишмоқда.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Мавзу:

#седан

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"