GM 3D технологиядан машина ишлаб чиқаришда фойдаланмоқчи

GM 3D технологиядан машина ишлаб чиқаришда фойдаланмоқчи

3D технологиянинг ютуқлари ҳамма соҳада тан олинмоқда, шу боис автомобилсозликда қўлланилишига ажабланмаса ҳам бўлади. General Motors янги автодеталларни 3D-принтерда ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

3D технология билан чиқарилган деталларнинг афзаллиги нимада? Гап шундаки, улар ёнилғини тежайди ҳамда транспортнинг умумий вазнини камайтиради. Шу ҳафтада GM ва унинг ҳамкори Autodesk зангламас пўлатдан тайёрланган уч ўлчамли шаклни намойиш қилди. У ўз турдошидан 40 фоизга енгилроқ ва 20 фоизга мустаҳкамроқ эди.

Компаниянинг дизайн бўйича директорининг фикрига қараганда, яқинда ушбу технологиядан автоспортда ҳам фойдаланиш мумкин.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"