GM-"АвтоВАЗ" Chevrolet Nivaнинг юбилей версиясини тайёрламоқчи

GM-

GM-"АвтоВАЗ" қўшма корхонаси Chevrolet Niva йўлтанламаси ишлаб чиқарила бошланишига 15 йил тўлганлигини нишонламоқда. Шунинг муносабати билан завод махсус Special Edition версиясини тақдим этади. У чекланган нусхада чиқарилади.

Chevrolet Niva Special Edition русуми GLC базасида қурилиб, бронза ранги билан ажралиб туради. Унга "Special Edition" ёрлиғи туширилади ва “15 йил” деб ёзиб қўйилади.

Автомобилда 1-DIN магнитоласи ва тўрт динамик бўлади. Ғилдираклари катталаштирилган (215/60 R17).

“Автоваз”чилар Special Editionдан 300та чиқаришни режалаштиряпти. Нархи 749900 рубль туради. Расмий дилерларда етказиб бериш шу ойнинг 25 кунидан бошланади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"