Ҳиндистонда Tata Tiago хэтчбеки савдога чиқди

Ҳиндистонда Tata Tiago хэтчбеки савдога чиқди

Хабарларимизда Ҳиндистонда сотиладиган автомобиллар ҳамёнбоплиги билан ажралиб туришига урғу берамиз. Tiago арзон русумлар сирасига киради.

Tata Tiago хэтчбекининг тақдимоти ўтган йил бошида ўтказилган, у аввал Zica деб аталган эди. Бироқ ҳинд компанияси раҳбариятига Зика вирусини эслатувчи ном ёқмади ва овоз бериш йўли билан автомобилни қайта номлашди.

Tata Tiago экстерьери британиялик ва италиялик дизайнерлар иши натижасидир. Хэтчбек узунлиги 3746 мм, кенглиги 1647 мм, бўйи 1535 мм, ғилдираклар базаси эса 2400 мм. Ҳиндистонда 1,2 литрли, 85 от кучига эга,  бензинли двигатель ва 70 от кучига эга дизель мотор билан сотувга чиқмоқда. Иккала версия ҳам механик узатмалар қутиси билан ишлайди.

Tata Tiago Ҳиндистонда бир неча комплектацияда сотилади. Қўшимча жиҳозларига 14 дюймли енгил қотишмадан дисклар, эйрбеглар, ABS, EBD, кондиционер, автотураргоҳга жойлаш датчиги, Bluetooth ва USB аудиотизими киради. Ички бозорда хэтчбек 320 минг рупий нархда сотилади, бу тахминан 4880 доллар.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"