Honda биринчи марта Японияда йирик заводини ёпади

Honda биринчи марта Японияда йирик заводини ёпади

Honda Motor ўз тарихида биринчи марта Япониядаги йирик заводда автомобиллар ишлаб чиқаришни тўхтатиш ва уни ёпишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Daryo.uz хабар бермоқда.

Хабар берилишича, Сайтама префектурасида жойлашган Саяма шаҳридаги завод ўз ишини 2021 йилда тўхтатади, кейинчалик унинг иши шу префектурадаги бошқа заводга бириктирилади.

Honda ички бозордаги талабнинг пасайгани ҳамда ҳайдовчисиз ва электр автомобилларни ишлаб чиқариш муносабати билан илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари харажатларининг ўсгани сабабли Япониядаги стратегиясини қайта кўриб чиқишга мажбур бўлди.

Сайтама префектурасидаги заводларнинг иши мустаҳкамланганидан сўнг Honda Японияда ички бозор учун жами 700 мингта ва экспорт учун 100 мингта автомобиль ишлаб чиқаради. Ўтган йили компания Японияда 820,2 мингта машина ишлаб чиқарган бўлиб, шундан 147,2 мингтаси экспорт қилинган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Мавзу:

#Honda

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.