Honda Жанубий Кореядан 2,6 мингта машинасини қайтариб олмоқда

Honda Жанубий Кореядан 2,6 мингта машинасини қайтариб олмоқда

Япониянинг Honda Motor компанияси хавфсизлик ёстиқчасида носозлик борлиги сабабли Корея Республикасидан минглаб автомобилларни қайтариб олмоқда. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг давлат ҳудуди, инфраструктура ва транспорт вазирлиги хабар қилди.

Хавфсизлик ёстиқчаси ишга тушганда металлдан ясалган деталлар йўловчига қарата отилиши хавфи мавжудлиги учун 2011 йилнинг 2 августидан 2012 йилнинг 26 июлигача муддатда ишлаб чиқарилган 1407та автомобиль ортга қайтариб созланади. Вазирлик бу автомобилларнинг эгаларини тезда хизмат кўрсатиш марказларига мурожаат қилишга даъват қилди. Чунки бу носозлик бошқа мамлакатларда баъзиларнинг ҳалокатига сабаб бўлган.

Бундан ташқари, 2012 йилнинг 29 майидан 2015 йилнинг 9 сентябригача ишлаб чиқарилган 1,2 мингта Honda Odyssey минивэни ҳам ортга қайтарилмоқда. Унинг иккинчи қатор ўриндиғида камчилик мавжуд бўлиб, йўловчилар шикастланиш эҳтимоли аниқланган.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"