Hyundai Fiat Chryslerни сотиб олмоқчими?

Hyundai Fiat Chryslerни сотиб олмоқчими?

Хитойнинг Great Wall компанияси йўлтанламас ишлаб чиқариш технологияси ва брендига эгалик қилиш учун Jeep маркасини сотиб олишни режалаштираётганлиги ҳақида хабар бердик. Аммо FCA концернининг бўлинмасини сотиб олишнинг иложи йўқ, деган тахминлар юзага чиқмоқда, чунки фойданинг каттасини айнан “Жип” келтиради.

Сarscoopsнинг Жанубий Корея ишбилармонларига доир нашрларга таяниб ёзишига қараганда, молиявий жиҳатдан бадастир бўлган Hyundai-Kia Fiat Chrysler Automobiles (FCA)нинг активларини сотиб олиши мумкин. Сотиб олмаган тақдирда Renault-Nissanга (ҳозир Mitsubishi ҳам киради) ўхшаш алянс ташкил этилиши ҳам мумкин.

Hyundai вакиллари бу хабарни рад этди. FCA раҳбари Сержио Маркионне корейслар томонидан бирор таклиф олмаганини маълум қилди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"