Индонезияда ихчам кроссовер тақдим этилади

Индонезияда ихчам кроссовер тақдим этилади

Индонезиянинг GAIKINDO халқаро автосалонида япон маркасига мансуб кичик кроссовер август ойида намойиш этилади.

Ҳозирча, автомобилнинг сиз юқорида кўриб турган тизер тасвири бор холос. Кроссовернинг шартли номи Small Crossover MPV. У Mitsubishi услубида яратилади. Асосий белгиларидан бири олд қисми Х шаклидалигидир.

Small Crossover MPV кузовида минивэн ва кроссовер омихталашгандир. Салон ўзгарувчан, етти кишига мўлжалланган. Туби ердан анчагина баланд.

Ҳозирги кунда техник кўрсаткичлари баён қилинмади, айрим маълумотларга кўра асосида ҳамёнбоп кам литрли Mirage русумининг платформаси ётибди. Бундан келиб чиқсак, машина тўла узатмали ва кучли моторли бўлмайди. Дарвоқе, индонезияликлар кучсиз бўлса-да ҳамёнбоп кроссоверни хуш кўришлари ҳақида carzone.uz аввал ёзган эди.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"