Lada Largus ва Vesta Кубагача етиб боради

Lada Largus ва Vesta Кубагача етиб боради

Куба республикасига Lada Vesta ва Lada Largus универсалларининг биринчи тўпи жўнатилади. Кубаликлар жами 344та автомобиль қабул қилиб олади.

“Лада”лар Кубада такси, ижара ва туристлар автомобили сифатида хизмат қилади. Россияликлар уни кубаликларга янги йил совғаси сифатида талқин қилмоқда.

“АвтоВАЗ” президенти Николя Мор “Куба бошқа Лотин Америкаси мамлакатлари орасида энг муҳим экспорт бозорларимиздан саналади. Бу мамлакат Lada брендини хотирлайди ва ҳурмат қилади, йўлларида ҳалигача Ladaнинг классик русумларини анча-мунча учратиш мумкин”, деди.

Автомобиллар РФ Ташқи иқтисодий банки билан ҳамкорликда хорижга жўнатилади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Мавзу:

#Vesta SW

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"