Lexus беш юз от кучига эга спорткупе ҳақида хабар қилди

Lexus беш юз от кучига эга спорткупе ҳақида хабар қилди

Такомиллаштирилган спорткупе номи LC 500 бўлиб, LF-LC платформасида қурилади. Беш литрли мотори беш юз от кучини етказиб беришга қодир. Ўн поғонали автоматик узатмалар қутиси ўрнатилади.

Салонга спортча қимматбаҳо ўриндиқлар ва янги мултимедиа аппаратлари ўрнатилади. Қурилмалар сунъий йўлдош навигацияси тизимига уланади.

Ташқи кўриниши ҳақида гап кетганда орқадаги спойлери ва углерод толасидан ясалган томини эслаб ўтиш жоиз. Сотиб олиш ниятида бўлганлар келаси йилдан мурожаат этишлари мумкин. Гарчи компания расман нархни эълон қилмаган бўлса-да, спорткупе 86 минг доллар атрофида баҳоланмоқда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"