Маст ҳолатда машина бошқариш қандай жазоланади?
👉 Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариши транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, 5 млн 575 минг сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
👉 Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса, 8 млн 920 минг сўм миқдорида жарима солишга ёки ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
👉 Маст ҳолдаги шахсга транспорт воситасини бошқаришни топшириш транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан икки йилдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, 5 млн 575 минг сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.