“Мазда”нинг янги двигатели свечасиз ишлайди ва 30 фоиз тежамкорроқ бўлади

“Мазда”нинг янги двигатели свечасиз ишлайди ва 30 фоиз тежамкорроқ бўлади

Япон инженерлари 2014 йилдан бери ёнилғини учқунсиз алангалантириш технологияси устида иш олиб бормоқда. Янги технология номи Spark Controlled Compression Ignition деб аталади. Ушбу инновацияни қўллаш Skyactiv-X оиласи моторларини 30 фоизга тежамкорроқ қилади. Бундан ташқари айлантириш моменти ҳам ўртача 30 фоизга ортиши керак.

Айтиш керакки, японларнинг ўзи ҳам ўт олдириш свечасидан бутунлай воз кечишга ҳозир тайёр эмас. Skyactiv-X моторлари эса “ўтиш даври” агрегати бўлиб, ёнилғи аралашмасини двигатель паст оборотда ишлагандагина алангалатиб беради. Нагрузка ортганда эса свеча хизматидан фойдаланади. Бироқ вақт ўтгани сари Spark Controlled Compression Ignition технологияси такомиллашади ва Skyactivнинг келажакдаги моторлари свечасиз ишлайдиган бўлади.

Mazda 2019 йилдан электромобиль ишлаб чиқара бошлашига қарамасдан ички ёнув двигателларини мукаммаллаштиришга катта маблағ тикмоқда. Японлар электромобиллар учун мувофиқ инфраструктура ҳали барпо этилмади, ҳали ички ёнув двигателли машиналарга талаб етарли, деб ҳисоблайди.

Шу билан бирга “мазда”чилар ҳавога чиқариладиган зарарли моддалар миқдорини камайтириш бўйича жиддий шуғулланмоқда. Sustainable Zoom-Zoom 2030 режасига кўра 2030 йилда компаниянинг машиналари ҳавога 30 фоиз камроқ СO2 чиқаради. Япон компанияси, албатта, Spark Controlled Compression Ignition технологиясини қўллаш орқали бунга эришмоқчи.

Skyactiv-X двигателли “Мазда” 2019 йилда дунё юзини кўради.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"