Mitsubishiдан “кроссвэн” — кроссовер ва минивэннинг омихтаси

Mitsubishiдан “кроссвэн” — кроссовер ва минивэннинг омихтаси

Mitsubishi Motors Corporation (MMC) мутлақо янги ихчам “кроссвэн”ни анонс қилмоқда.

Янги автомобиль жануби-шарқий осиёликларга аталган бўлиб, Индонезияда йиғилади. Ҳозирча, омихта автомобиль номи ошкор этилмади, бироқ Жакартадаги Халқаро автосалонга қулоқ солиб турсак, тез орада билиб оламиз.

Аммо ташқи кўриниши ва тавсифи маълум қилинган: 4,5 метрли, 7 ўринли минивэнга 1,5 литрли бензинли мотор ўрнатилади. 5 поғонали механик ёки 4 поғонали автоматик қути ишлайди.

Mitsubishi бу маҳсулотига “кроссвэн” деб ном қўйганлигидан тўла узатмали эканлиги англашилади, бироқ аслида ундай эмас. Машинанинг олди тортади холос. Номидаги “кросс” қўшимчаси туби ердан 203 ммгача кўтарилиб, баландлаштирилганидан далолат беради.

Автомобилнинг дизайни ҳам ўзига хос: фаралари бамперда, радиатор панжарасидаги секциялар кундузги ҳаракатланиш чироқларидир. Бу амалиётда қанчалик самаралилигини биринчи сотиб олган харидор билади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Мавзу:

#минивэн

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"