Nissan занжирли кроссовер ясади

Nissan занжирли кроссовер ясади

Warrior Project Trail деб ном олган автомобилнинг расмий премьераси Нью-Йорк автосалонида ўтказилади.

Кроссовернинг ғилдираклари ўрнида танкники каби гусеницалари бор. Лойиҳа бир марталик бўлиб, шу ҳафтада Нью-Йоркдаги автомаросимда кўрсатилади. Занжирли йўлтанламас машҳур Nissan Rogue кроссоверининг асосида қурилган.

Янги “ғилдирак”ларнинг узунлиги 122, бўйи 76, кенглиги 38 смга тенг. Янги механизм ўрнатилиши учун машинанинг осмаси ва ғилдираклар аркаси бир оз созланди.

Warrior Project Trail 2,5 литрли бензинли моторга эга. Машина қуввати 170 от кучига тенг.

Кроссовер ранги саҳрони эслатади. Олд бампери ва томида диод чироқлар ҳамда сариқ фаралари бор.

Nissan вакили янги Rogue Trail Warrior оилавий саргузаштларни ўзида мужассамлаштиришини айтди. “Агар сиз қор босган ёнбағир ёки қумтепада ҳаммадан ажралиб туришни истасангиз, бу автомобиль сиз учун”, деди.

Эслатиб ўтамиз: Нью-Йорк халқаро автосалони 14 апрелда очилади ва 23 апрелгача давом этади. Carzone.uzда автосалон янгиликларини ўқиб боринг.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"