Ўтган ҳафтада онлайн аукцон орқали 6 млрд сўмлик авторақамлар сотилди

Ўтган ҳафтада онлайн аукцон орқали 6 млрд сўмлик авторақамлар сотилди

Бу аввалги ҳафтага нисбатан 300 млн сўмга кўп ҳисобланади.

Ўтган ҳафта давомида “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 1 858,7 млрд сўмлик товарлар сотилди. Савдолар аввалги ҳафтага нисбатан 19,3% га камайди.

Бунда сотувларнинг 88,4% — биржа савдолари; 0,2% — коʻргазма-ярмарка савдолари; 11,0% — электрон давлат харидлари ва 0,3% — авторақамларнинг онлайн-ауксионига тўғри келди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 700,9 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 15,5 млрд сўмлик маблағлари тежалди.

Авторақам
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн ауксион орқали 2 078 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 6,0 млрд сўмни ташкил қилди.

Савдолар натижасида битимларнинг:

9,0% биринчи тоифадаги авторақамларга;
14,4% иккинчи;
13,7% учинчи;
13,5% тоʻртинчи;
19,0% бешинчи;
30,4% олтинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!