ПАЗ автобусининг янги авлодини ишлаб чиқариш бошланди

ПАЗ автобусининг янги авлодини ишлаб чиқариш бошланди

“Қар-қар” деб овоз чиқариб юрадиган сариқ ПАЗ автобусини кўпчилигимиз ёшликдан биламиз. Бироқ “Вектор-Next” номли янги автобус қиёфаси унга ўхшамайди. У ўрта вазндаги “Газон-Next” юк машинасининг шассисига қурилган. Автобус узунлиги 7,6 метр, 43тадан 53тагача йўловчини сиғдиради. Келажакда 7,1 ва 8,5 метрли (70 йўловчини оладиган) турларини ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Эски ПАЗ автобуси

Эски ПАЗ автобуси

Томи ва кузовининг пастки қисми пластикдан ишланган. Орқа осмаси пневматик, янги ЯМЗ-534 дизель двигатели ўрнатилган. Тормоз тизими ҳам пневматик. ABS тизими мавжуд.

Автобуснинг бурилиш бурчаги ўзгарган, “манёврчанлиги аъло даражадалигини” завод мутахассислари айтиб ўтмоқда.

“Вектор-Next” автобусининг кафолат муддати 3 йил ёки 150 минг км. Хизмат кўрсатиш оралиғи 20 минг км. Таъкидлаш керакки, “Вектор-Next” Павлов автомобиль заводининг ГАЗ бренди остида чиқариладиган илк русумидир.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"