Peugeot телефон будкасида дилерлик маркази очди (видео)

Peugeot телефон будкасида дилерлик маркази очди (видео)

Дилерлик маркази очиш учун неча кв метр майдон керак? Француз маркасига 0,8 кв метр жой етарли бўлди.

Peugeot дунёдаги энг тор дилерлик марказини ташкил этди. У Лондоннинг машҳур қизил телефон будкасида жойлашган. Peugeot Russell Square деб номланган митти салон 12 сентябр куни очилади.

Хўш, унинг ичига менежер, бухгалтер, соқчи ва бошқа ходимлар қандай жойлашади? Хавотирга ўрин йўқ, чунки митти салонда улар ишламайди. Уларнинг вазифасини онлайн буюртмалар қабул қилувчи планшет бажаради. Будкага кирган мижоз тегишли опцияларни бажариб, буюртмани расмийлаштиради.

Телефон будкаси мустақил тарзда ишлайди, аммо уни очиб кириш учун мижоз Peugeot сайтидан олинган махсус кодни киритиши лозим. Дилерлик маркази эрталабки соат 7дан то ярим кечасигача ишлайди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"