Porsche Macan: энг кучли версия тақдим этилди

Porsche Macan: энг кучли версия тақдим этилди

Немис автоконцерни жаҳон бозорига Performance тўпламига эга янги Macan Turbo кроссоверини чиқаришни режалаштирмоқда. Янги топ-версияга 3,6 литрли, 440 от кучига эга (айланиш моменти – 600 Нм) V6 русумидаги битурбо мотор ўрнатилади. Бу оддий Porsche Macan Turbo моделига қараганда 40 та от кучи ва 50 Нм кўрсаткичга кўпроқдир.

Янги Porsche Macan Turbo Performance 4,4 сонияда 100 км/ст тезликка эриша олади, максимум тезлиги – 272 км/ст. Бунда оралиқ тезликка эришиш учун (80 км/соатдан 120 км/соатгача) 2,9 сония сарфланади.

419e4a10e9ee54cd3cb2821442dcf541_orig

Кучли агрегатдан ташқари янги Porsche Macan Turbo 15 миллиметрга пасайтирилган клиренс, янги тормоз тизими, созланадиган спорт подвескаси ва Sport Chrono тўпламига эга бўлади. Олд томондаги ғилдирак ўқларига 390 мм диаметрдаги тормоз дисклари ўрнатилган. Бу аввалги моделга қараганда 30 миллиметрга катта.

Шунингдек, янги Macan Turbo билан бир қаторда қўшимча тарзда 21 дюймли ялтирайдиган қора рангдаги 911 Turbo ғилдираклари, PDLS Plus тизимидаги диодли фаралар ва бошқа элементларни ўз ичига олган ташқи тюнинг тўплами ҳам таклиф қилинади.

a6719edde01607c23de9cc8d9891e3ab_orig

Ички тюнинг тўпламида эса алькантар, карбон ва бошқа материаллардан ясалган қора рангдаги чарм интерьер мавжуд.

Автомобиль Россияда 6 645 минг рубль (102 000 АҚШ доллари) нархида сотилади. Айни вақтда моделга аввалдан буюртма бериш жараёни бошланган.

e91663bec926951e509ed5bf845756b4_orig

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Мавлон Марасулов

Мутахассислиги бўйича таржимон. Олти йилдан буён электрон технологиялар соҳасида ишлайди. Турли чет мамлакатларида ўтказилган конференциялар иштирокчиси.