Қаршида ҳайдовчининг машинасини бошқариб кетган ЙПХ ходими ЙТҲга учради

Қаршида ҳайдовчининг машинасини бошқариб кетган ЙПХ ходими ЙТҲга учради

2021 йил 8 декабрь куни соат 11:40 ларда Қарши шаҳар Мустақиллик кўчасида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақдаги видео тармоқларда орадан бир ой вақт ўтгандан сўнг тарқалмоқда.

Маълум бўлишича, ҳайдовчи, 1985 йилда туғилган Ш.М. «Damas» русумли автомобилни бошқараётиб, ўзи билан бир йўналишда, олдинда бўлган, ЙПХ ходими Р.Турсунов бошқарувидаги «Lacetti» русумли автомобилнинг орқа томонига тўқнашган.

ЙТҲ натижасида «Дамас» русумли автомобилда бўлган бир нафар йўловчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Мавзу:

#авария