Rolls-Royce болаларбоп жажжи электромобиль ясади

Rolls-Royce болаларбоп жажжи электромобиль ясади

Британияликлар янги машина концептини намойиш қилди. У болаларбоп электрли автомобилча бўлиб, муқаддас Ричард шифохонасининг жарроҳлик бўлинмаси мижозлари учун атай тайёрланган.

Болакайлар митти Rolls-Royceга ўтирганча педиатрия бўлимининг йўлаги бўйлаб операция хонасига ўзлари ҳайдаб борадилар. Йўлакда, ҳатто, йўл белгиларигача бор.

24 волтли гелли аккумулятор ёрдамида “Ролсс-Ройс”ча соатига 16 км тезликда ҳаракатлана олади. Шошмай юрадиган шофёрчалар 4 мил/соат тезликда ҳайдаши ҳам мумкин. Кузови оқ Andalusian White ва кўк Salamanca Blue уйғунлигида бўялган ҳамда декоратив линияси бор. Томи ва ёни очиқ салон ўриндиғи қизил рангда.

Лойиҳачилар янги шасси ишлабгина қолмасдан автомобиль қисмларини ясаш учун биринчи марта 3D-принтердан фойдаланган. “Завқ кайфияти” ҳайкалчаси ва бошқарув элементлари 3D-принтерда босиб чиқарилган.

Суннат тўйи ўтказилаётган болакайлар учун ажойиб совға.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"