Skoda Kodiaq имтиҳондан “беш” баҳога ўтди

Skoda Kodiaq имтиҳондан “беш” баҳога ўтди

EuroNCAP мустақил ташкилоти ўтказган тўқнашув тести якунида чех автомобили максимал юлдузчалар соҳиби бўлди.

Синов учун икки литрли мотори бор TDI версияси танланди. Ambition комплектацияли автомобиль стандарт олд хавфсизлик ёстиқчаларидан ташқари ҳайдовчи тиззасини ҳимояловчи олд ёстиқча, барча йўловчиларнинг бошини ва кўкрагини сақловчи ён ёстиқчалар билан жиҳозланган.

Тўқнашув тестларининг якунида экспертлар ҳайдовчи ва катта ёшли йўловчиларнинг хавфсизлигини 92 фоиз, кичик ёшли йўловчининг хавфсизлигини 77 фоиз, пиёданикини 71 фоиз, хавфсизлик тизими фаолиятини 54 фоизга баҳолашди.

Шундай қилиб, Skoda Kodiaq беш имкониятдан бешта юлдузчага сазовор бўлди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"