Skoda ўз автомобилига мос самокат тайёрлаб беради

Skoda ўз автомобилига мос самокат тайёрлаб беради

“Шкода”нинг ушбу тахланувчи самокати Женева автосалонида намойиш этилади. “Шкода”чилар самокат ихчам ва енгиллигидан юкхонадаги эҳтиёт ғилдираги ёнига сиғиб кетишини айтмоқда.

Бу гапда жон бор. Самокат тахланган ҳолатда бўйи 41, узунлиги 48 см. Алюминийдан ясалганлиги учун вазни 5 кгдан ошмайди. Аммо пишиқ, 100 кгли юкни ҳам кўтаради.

Самокат қайси авторусумларга қўшиб сотилади? Маълум бўлишича, Octavia ва Superb автомобилларининг харидорлари опция сифатида самокатни олиши мумкин. Самокат асли ҳайдовчига нега керак? “Шкода”чилар бунга ҳайдовчи манзилига етиб бориш имкони бўлмаганда, дейлик, шаҳарда машина ўтолмайдиган йўл қисмида самокат ишга тушади, демоқда.

Skodaнинг таниш рангида бўялган самокат 2018 йилнинг иккинчи ярмидан сотувга чиқади.

Мавзу:

#самокат

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"