Skoda ва Volkswagen автомобиль сотиш рекордини янгилади

Skoda ва Volkswagen автомобиль сотиш рекордини янгилади

“Ака-ука” ҳисобланмиш икки автокомпания учун 2017 йил жуда омадли келди. Чех автокомпанияси 2017 йили 1 200 500та автомобиль сотиб ўтган йилги савдо ҳажмидан 6,6 фоизга илгарилаб кетди.

“Шкода” Европа бозорида кўп миқдорда машина сотди (8,3 фоизли ўсиш). Ҳиндистонда ҳам чех автомобилларини хуш қарши олишди (31,4 фоизли ўсиш). Шунингдек, Россияда ҳам 12,5 фоизли ўсиш кузатилди.

Volkswagen ҳам ўтган йилги савдодан мамнун. 12 ой мобайнида немис концерни 6,23 млнта автомобиль сотишга муваффақ бўлди (4,2 фоизли ўсиш).

Volkswagen, асосан, Хитойда машина сотди. Хитойлик харидорлар бир йилда 3,18 млнта автомобиль харид қилди (+5,9 фоиз). Марказий ва Шарқий Европа аҳолиси ҳам немис машиналарига ишқибозлиги сезилди, бу минтақаларда савдо ўсиши 23,8 фоизни қайд этди. Айниқса, Полша (+27,9 фоиз) ва Россияда (+36,6 фоиз) Volkswagen яхши кетди. Tiguan оиласи русумлари ўтган йили 720 мингта сотилганини айтиб ўтиш жоиз.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"