Совуқ ҳавода машинани ювиш керакми?

Совуқ ҳавода машинани ювиш керакми?

Гарчи бугундан бошлаб қиш ҳукмронлиги тугаган бўлса-да, совуқ об-ҳавода машинамизни парваришлашга тўхталамиз.

Одатда, аксар ҳайдовчилар совуқ об-ҳавода автомобилни ювмасликни афзал билади. Чунки совуқ ва намнинг транспортга таъсиридан чўчийди. Аммо бу беҳуда. Совуқда ҳам машинангизни ювиб навбатдаги авто ювиш марказига боришдан қутуласиз. Акс ҳолда сирти кирланиб кетган машинадан хунуги йўқ.

Машина бўёғига совуқ сувнинг таъсиридан чўчимаса ҳам бўлади. Тажрибали машина ювувчилар ҳар доим ювиб бўлгач, машина тирқишлари, эшик зичлагичларини яхшилаб артади. Акс ҳолда тирқишлари музлаши мумкин.

Бундан ташқари, эшиклар тутқичи, қулфи ва ёнилғи баки қопқоғига ҳаво пуркаб намни йўқотиш фойдалидир. Тоза ҳавода автомобилнинг эшиклари, капоти ва юкхонасини очиб туриш лозим, бу ҳам намликни кетказади.

Машинанинг қолган деталларини ювгандан сўнг музламаслиги учун қимирлатиб қўйиш етарли, деб ёзади “АвтоВзгляд” нашри.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"