Сурхондарёда "Malibu" ҳайдовчиси йўлда кетаётган "Kamaz"га сабабсиз 2 марта ўқ узган

Сурхондарёда

Сурхондарёда "Malibu" ҳайдовчиси йўлда кетаётган "Kamaz"га сабабсиз 2 марта ўқ узган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди: 

"Бойсун туманида 2021 йил 27 август куни соат 16.34 ларда, туманнинг "Дарбанд" маҳалласида яшовчи, Д.Мадамин бошқарувидаги "Malibu" русумли, автомашинасини туманнинг "Шифобулоқ" маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлида бошқариб бориб, шу йўлда ҳаракатланиб кетаётган, Шеробод тумани "Ғўрин-Гиламбоб" маҳалласида яшовчи, М.Алишер бошқарувидаги Камаз русумли автомашинасига ўзида бўлган пневматик пистолет билан 2 маротаба отган. Пневматик пистолет, 1 дона магазин ва ўқлар текшириб кўришлик учун ҳужжатлаштириб олинган. 28 август куни Д.Мадаминга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилган¨.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Мавзу:

#Malibu