Тайванда Toyota Corolla Altisнинг спортча версияси намойиш қилинди

Тайванда Toyota Corolla Altisнинг спортча версияси намойиш қилинди

Toyota автохолдинги Тайванда Toyota Corolla Altis седанининг спортча модификациясини намойиш этди. Унинг номига қўшимча Х тиркалган.

Тўрт эшикли Toyota Corolla Altis X тажовузкор қиёфага кирган. Қора бампер, радиаторининг катта панжараси ва металл қопламалари унга улуғворлик бағишлайди. Бундан ташқари, туманга қарши фаралари ҳам ўзгача қиёфададир. 17 дюймли дисклар қуйи профилли резинага ўралган.

Диод чироқлари, еттита хавфсизлик ёстиқчаси, рулости гултожи, сенсор дисплейли мултимедиа мажмуи, навигацияси ва камераси мавжуд. Салонга калитсиз очиб кириш мумкин.

Салонда эса қизил рангга урғу берилган. Ўриндиқ, руль ва марказий консолдан буни сезасиз.

Дунёдаги энг машҳур автомобиль номини олган “Королла”нинг спортча версиясини 151 от кучига эга двигатель ҳаракатга келтиради.

Мавзу:

#Toyota Corolla

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"