Тегишли рухсат олмай туриб транспорт воситаларини қайта жиҳозласа автомобил жарима майдонига қўйилиши мумкинми?

Тегишли рухсат олмай туриб транспорт воситаларини қайта жиҳозласа автомобил жарима майдонига қўйилиши мумкинми?

Ички ишлар вазирлигининг 2011 йил 31 майдаги 68-сонли буйруғи 36-бандига асосан,  Кодекснинг 127-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганда, транспорт воситаси ушлаб туриш сабаби бартараф этилгунга ва маъмурий иш кўриб чиқилгунга қадар ушлаб турилиши мумкин.

Бунда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси ушлаб қолинганлиги ҳақидаги маълумот баённомага қайд қилинади ва ҳайдовчига барча ҳужжатлари қайтариб берилади.

Эслатиб ўтамиз: Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 127 моддаси 2 қисмига кўра тегишли рухсат олмай туриб транспорт воситаларига товуш чиқарувчи ва ёритувчи махсус қурилмаларни ўрнатиш, худди шунингдек давлат рақам белгиларини кўриш имкониятини чеклайдиган, уларни англашга тўсқинлик қиладиган турли ашёлар ўрнатиш ва қоплама суртиш — ана шу қурилмаларни мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!